Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея географик жиҳатдан бир-биридан узоқ масофада жойлашган бўлсада, уларни узоқ йиллик дўстлик ва манфаатли ҳамкорлик ришталари ўзаро боғлаб турганлигини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ҳамда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, айниқса парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси депутатлари мамлакатнинг бир қатор корпорациялари Ўзбекистонда автомобиль ва темир йўллари инфратузилмаларини ривожлантиришда фаол иштирок этишга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, Олий Мажлис Сенати делегациясини 2023 йилда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтадиган “ЭКСПО-2030» бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф этди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.