Гебрейесус буни “рағбатлантирувчи янгилик” деб атади, бу “вирусни ҳатто янги вариантларда ҳам бошқариш мумкинлигини кўрсатади”. Унинг сўзларига кўра, бу шунингдек зарур чораларни кўришни давом эттириш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкинлигига ишора қилмоқда.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 2 февраль ҳолатига кўра дунёнинг 192 мамлакатида 103,3 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган, 2,2 миллиондан ортиқ одам вафот этган.