Вулқоннинг баландлиги 975 метрни ташкил қилади. Океанографлар уни денгиз тоғи деб аташди, гарчи расман бу мақом 1000 метрдан паст бўлмаган тузилмаларга берилса ҳам.
NOAA (Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси) топилмани тасвирлаб берди: “Бу денгиз тубидан ён бағирлари кўтарилган денгиз тоғи ва сўнган вулқон қолдиқлари”.
Тоғ Калифорния қирғоқларидан 322 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бутунлай сув остида қолган. Унинг чўққиси сув сатҳидан 366 метр чуқурликда жойлашган.
Олимларнинг таъкидлашича, кратерни ҳисобга олмаганда у тоғ вулқонига ўхшамайди. Вулканлар одатда қияликларга эга бўлади, мазкур вулқон эса минорага ўхшайди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, вулқоннинг ғайриоддий тузилиши вулқоннинг кучли ва тез ҳаракати натижаси бўлиши мумкин. Яна бир тахминга кўра, минг йиллар давомида вулқон деворларида тўпланган денгиз чиқиндилари туфайли у шундай шаклга келиб қолган, деб хабар беради mir24.tv.