Касалланганлар рўйхати кўрсаткичи ўтган йил ёздаги мураккаб вазиятдан ошиб кетди. Вазият шу қадар жиддийми? Шундай бўлса нега карантин чоралари кучайтирилмаяпти?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий тармоқларида эълон қилинаётган статистик маълумотларнинг кунлик кўрсаткичида баъзида кўтарилиш ёки тушиш кузатилсада, бир хил даражада ушланиб турибти.
Ҳа, вазиятни жиддий деб баҳолаш керак, лекин бу ерда касалланишда коронавирус инфекцияси ва пневмонияни тафовутларини кўрб чиқишимиз керак.
Пневмония касаллиги нафақат вирус, балки у бактерия ёки бошқа турдаги инфекциялар оқибатида ривожланиши мумкин. Пневмония одатда вирусли инфекциялардан кейин, бактерия ёки бошқа инфекцияни қўшилиши оқибатида кузатилади ва унда йўтал балғамли бўлади.
Коронавирус инфекцияси ўпкада келтириб чиқарадиган ўзгаришдан пневмонияни фарқи мавжуд, яъни коронавирус инфекцияси ўпкада пневмонитни келтириб чиқаради ва унда йўтал қуруқ ҳамда балғамсиз бўлади. Ва ўпкани жароҳатланиши доим ҳам касалликни биринчи кунлари кузатилмайди. Ўпкадаги ўзгаришлар коронавирус инфекциясида касалликни 4-5 узоғи 6-7 кунлари ривожланади. Бу эса, коронавирус билан касалланган беморларни ҳаммасида ҳам ўпкада жароҳатланиш кузатилмаслиги мумкинлигини билдиради.
Ўпкада коронавирус инфекция натижасида ривожланаётган пневмонит бошланаётганлигини шифокор аниқлаши мумкин. Шу боис, доимий равишда шифокор билан боғланиб туриш ва саломатлик ҳолатлари ҳақида беморлар хабар бериб туришлари керак.
Карантин қоидаларини кучайтирилиши бўйича талаблар мавжуд. Унда янги касалланганлар, мавжуд даволаш масканлари ва ресурслар, ҳамда касалланганлар ва тузалаётганлар солиштирилади, ҳамда умумлаштирилади, белгиланган чегара ҳолатдан ортса, шу вақтда карантин кучайтирилиши белгиланади. Шу каби ҳолатларни талабалар асосида доимий равишда мутахасисслар ўрганмоқдалар, карантин қоидалари кучайтирилишига асос пайдо бўлса албатта кучайтирилади.