Фарғонада тузалиб чиққанларнинг 7 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган. Уларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллар бўлиб, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 40 ёш.

Фарғонада шу пайтга қадар 84 нафар бемор соғайган.

Навоийда соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Наманган вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар бемор соғайди. Наманганда соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (9 нафари Наманган шаҳридан, 3 нафари Учқўрғон туманидан, 2 нафари Норин туманидан, 1 нафардан Чуст, Наманган ва Уйчи туманларидан) бўлиб, улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, икки нафар энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган. Наманганда шу пайтга қадар 106 нафар бемор тузалган.

Самарқандда тузалганлардан 1 аёл 37 ёшда бўлиб, Самарқанд шаҳридан. Яна 1 эркак ҳам 37 ёшда бўлиб, Тойлоқ туманидан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Самарқанда шу вақтгача 24 нафар бемор тузалиб чиқди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1 347 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.