Қадимги Мирс қироличаси Нефертити даврида ясалган тилла буюмлар, турли тақинчоқлар сақланган ушбу қабрлар аслида 2018-йилда аниқланган эди. Бироқ, яқинда Гетеборг университети (Швеция) археологлари уларни текширишга муваффақ бўлишди. Қабрлар милоддан аввалги 1500 йилдан бошлаб юзлаб йиллар давомида ишлатилганлиги қайд этилган.
Археологлар Мисрдан топилган шунга ўхшаш топилмалар билан солиштира туриб, заргарлик буюмларининг тарихини аниқлашга муваффақ бўлишди.
“Таққослаш шуни кўрсатадики, ашёларнинг аксарияти Нефертити ва унинг турмуш ўртоғи Эхнатон даврига, тахминан милоддан аввалги 1350-йилларга тўғри келади”, — деди қазишма бошлиғи, профессор Питер Фишер.
Aрхеолог, шунингдек, яхлит олтин маржонлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилган тақинчоқ империянинг 18-сулоласи ҳукмдори Нефертити таққан тақинчоқларга ўхшашлигини таъкидлади.
Жамоа ҳашаматли безаклар билан бир қаторда 155 кишининг қолдиқлари ва иккита қабрда 500 та буюмдан иборат хазинани ҳам топди. Скелетлардан бири беш ёшли болага тегишли бўлиб, у кўплаб заргарлик буюмлари, жумладан, қаттиқ олтиндан ясалган бош кийим ва мунчоқли маржон билан дафн этилган. Бола аслзодалардан бўлган, деб тахмин қилинади.