Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан) берилади.

Мазкур умумтаълим муассасасида таълим олаётган ҳамда унга бириктирилган микроҳудуд ўқувчилари бепул ўқитилади.

Умумтаълим муассасасининг бўш турган бинолари ва ер майдонларини ишончли бошқарувчига ажратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ таълими вазирининг қабул қилган қарорига асосан амалга оширилади.