Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августгача узайтириш билан боғлиқ қарор қабул қилинди.
Таъкидланишича, умумхалқ муҳокамаси даврида халқимиздан 85 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Таклифлар сони кўплиги аввало халқимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганлигидан далолат эканлиги қайд этилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича келиб тушаётган таклифларнинг таҳлили умумхалқ муҳокамасининг муддатини узайтиришни тақозо этмоқда.