Таъкидланишича, бугунги кyнга қадар мазкур сармоядор шафелигида «Youngone» корпорацияси томонидан Ўзбекистон Республикасига жами 25 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган. Шундан 6 миллион доллар Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Мулоқотда «Youngone Corporation» иштирокида Бўка туманида жойлашган «Buka Sportswear» ХК МЧЖда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.