Ижодкорлар мамлакатимизнинг бой маданияти, урф-одатлари, сайёҳлик имкониятлари, қадимий шаҳарлари, маданий ва тарихий жойлари, дам олиш масканлари, гастрономия ва ҳунармандчилик анъаналари, шунингдек, сайёҳлар учун яратилган шароитлар ҳақида махсус кўрсатув тайёрлаб, «CNA» канали орқали намойиш этади.

Маълумот учун, Сеул хорижий муҳбирлар клуби 1956 йил 1 июнда Сеул шаҳрида ташкил этилган бўлиб, мазкур клуб хорижий ОАВ муҳбирлари уюшмаси ҳисобланади. Ҳозирда 500 га яқин аъзолари орасида 100 дан зиёд хорижий ОАВ муҳбирлари фаолият юритади.

«Channel News Asia» 1999 йил март ойида Сингапурда «Mediacorp» компанияси томонидан ташкил этилган инглиз тилидаги Осиё  янгиликлар етакчи канали ҳисобланади. Бош қароргоҳи Сингапурда жойлашган бўлиб, 27 та мамлакатда ўз мухбирларига эга.

Дастурга асосан делегация мамлакатимизнинг Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларининг тарихий-маданий, диққатга сазовор жойларда тасвирга олиш ишларини олиб бориши режалаштирилган, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур телеканалнинг нафақат Жанубий Корея, балки Осиё ва Европа мамлакатларида рейтинги юқори бўлиб, Ўзбекистон ҳақидаги лавҳаларнинг эфирга узатилиши республикамизнинг туризм салоҳиятини самарали тарғиб этишга ва ушбу мамлакатлардан келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.