Эҳтимол, ҳамма нарса сиз ўйлаганчалик эмасдир, деб ёзади Норвегиянинг машҳур илмий нашри Forskning.

Ҳар куни дунёда тахминан 150 минг киши вафот этади. Уларнинг 50 мингга яқини юрак-қон томир касалликлари, 25 мингдан ортиғи саратондан кўз юмади. Кунига COVID — 19 дан ўлаётган 4 минг кишидан ташқари қолган 75 минг кишининг ўлимига нима сабаб бўлиши мумкин?

Сил касаллиги урушдан кўра хавфлироқдир

Биласизми, сиз оммавий ахборот воситалари орқали доим эшитадиган урушлар ва можаролар, терроризм ва табиий офатлар туфайли дунёда жуда кам одам нобуд бўлади. Масалан, табиий офатлар туфайли кунига атиги 25 киши ҳаётдан кўз юмади. Терроризм ҳар куни тахминан 70 кишининг ҳаётига зомин бўлади. Уруш ва можаролар ўртача 350 кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда.

Ўлимнинг бундай сабабларини бартараф этиш учун кўп иш қилиш мумкин. Шу боис, инсоният уруш, террорга қарши кураш ва жамиятни табиий офатларга тайёрлашга катта маблағ сарфлайди. Курашиш мумкин бўлган яна тўртта ўлим сабаби бор — бу сил касаллиги (кунига 3 мингдан ортиқ ўлим), ОИВ / ОИТС (тахминан 2,6 минг), ўз жонига қасд қилиш (тахминан 2,2 минг) ва безгак (1,7 минг) касалликларидир.

Турли сабабларга кўра касалликларнинг бу тўртта жиддий оқибатига ОАВда унчалик аҳамият берилмайди, аммо у уруш, терроризм ва табиий офатлардан кўра кўпроқ кишини ҳаётдан олиб кетади.

Коронавирус ҳақида нима дейиш мумкин?

Коронавирус пандемияси туфайли инфекциянинг тарқалишини секинлаштириш ва ўлим сонини камайтириш мақадида дунёнинг кўп қисми ёпилди. Норвегияда шунингдек, дунёнинг кўпгина мамлакатларида вафот этганлар сонига катта эътибор қаратилмоқда. Worldometer (Бутундунё статистика ташкилоти)  маълумотига кўра май ойида COVID — 19 касаллиги  ҳар куни 3,5 дан 6,5 минггача одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Шу билан бирга, Норвегия ва бошқа кўплаб давлатлар ҳайратланарли хулосага келдилар: умуман олганда, коронавирус эпидемияси пайтида дунё бўйича бошқа сабаблар билан юз берадиган ўлимлар сони бир мунча камайди.

Деменциа (касаллик) ва коронавирусдан вафот этиш даражаси  бир хил

Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганлар сони, эҳтимол, бошқа нафас олиш касалликлари, шу жумладан пневмония, бронхит ва одатдаги мавсумий гриппдан вафот этганларга қараганда камроқ.

Кўплаб кекса одамлар COVID — 19 да бўлгани сингари ҳар куни деменциадан вафот этишади. Норвегияда деменциа коронавирусдан кўра кўпроқ одамни ҳаётдан олиб кетади.

Агар ҳозир глобал инқироз пайтида эълон қилинаётган маълумотларнинг миқёсини тушунмоқчи бўлсангиз, улар келажакда назар ташлашга арзийди.  

Юқорида келтириб ўтилган турли касалликлардан ўлим даражаси Буюк Британиянинг Оксфорд университети Our World in Data («Наш мир в фактах») нашридан олинди. У, ўз навбатида, соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик глобал лойиҳа Global Burden of Disease (КГЮ, Касалликнинг глобал юки”) натижасида олинган рақамларга асосланади. Коронавирус ҳақидаги маълумотлар бундан мустасно, асосан 2017 йилда касалликлардан ўлим даражаси қиёс қилинган.

Юқумли касалликлар камроқ одам вафот этади

Агар биз бундан 30 йил олдин, ўтмишга назар ташласак, дунёдаги барча ўлимларнинг учдан бир қисми — сил, ОИВ / ОИТС ва безгак каби юқумли касалликлар туфайли юзага келгани, шунингдек, болалар ўлими юқори экани ва аёллар кўпинча туғруқ пайтида ҳаётдан кўз юмганига гувоҳ бўламиз.  Шунингдек, кўп одамлар тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.

Бугунги кунда дунёда ушбу сабабларга кўра ўлим ҳолатлари 1990 йилга нисбатан деярли икки баравар камайди. Аммо шунга қарамай, ҳозирги пайтда ҳам жуда кўп одамлар шу сабаблар туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Дунёдаги барча ўлимларнинг тўртдан уч қисми ҳозирги пайтда юрак-қон томир касалликлари, саратон, сурункали ўпка ва диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ.

Болалар ўлими ҳали ҳам кўп учрамоқда

2017 йилда дунёда вафот этганларнинг деярли ярмини 70 ёшдан ошганлар ташкил этганди. Бугунги кунга келиб одамларнинг умр давомийлиги ортиб бораётганини кузатиш мумкин.

Айтиш мумкинки, 1990 йилдан бери болалар ўлими икки баравар камайди. Кейинроқ болалар ўлими дунёдаги ўлимлар сонининг тўртдан бирини ташкил қилди.  Бироқ, бугунги кунга қадар дунёдаги кўплаб болалар беш ёшга тўлмасдан ҳаётни эрта тарк этишмоқда. 2017 йилда дунёдаги барча ўлимларнинг деярли 10 фоизини беш ёшдан кичик болалар ўлими ташкил этганди.