«Бизнинг кузатишларимиздан шу нарса маълум бўлдики, ультрабинафша нурлари SARS-CoV-2, шунингдек HCoV-NL63 вирусини жуда тез фурсатда фаолсизлантириб, одам ҳужайраларини касалланишдан асрайди», деб ёзади тадқиқотчилар.

Кўплаб олимлар тоза ҳавода SARS-CoV-2 заррачалари Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида камроқ яшашини айтишганди. Шундай бўлсада, олимлар унинг вирусга қанчалик таъсир этишини айта олишмаганди.

Аризона штати университети профессори Георг Вондрак бошчилигидаги биологлар мана шу масалага ойдинлик киритишди. Бунинг учун улар ультрабинафша нури тарқатадиган қурилма ишлаб чиқишди.

Вондрак ҳамда унинг ҳамкасблари тажриба тариқасида SARS-CoV-2 ҳамда HCoV-NL63 коронавируслари патогенларидан фойдаланишди. Иккала вируснинг патогенлари нурлантирилди. Натижада ҳужайраларни зарарлаши мумкин бўлган SARS-CoV-2 ва HCoV-NL63 заррачалари беш дақиқа ичида 98 фоизга камайгани аниқланди. Иккала вирус патогенлари Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида маълум фурсат ичида тўлиқ нобуд бўлди.

Олимлар мазкур натижалардан келиб чиқиб, иншоотларни коронавирусга қарши дезинфекция қилишда Қуёш нуридан фойдаланиш мумкин, деган хулосани билдиришмоқда.