Бу, коронавируснинг мазкур тури тана ҳимоя механизмларига осон “чап бериш” хусусиятига эга эканлигини англатади. Қолаверса, “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлилик даражаси 16 фоиз юқори. 

Шифокорлар хулосасига кўра, айни пайтга келиб “кентавр” янги аломатлар билан намоён бўла бошлаган. Яъни бу мутацияни юқтирганларда СOVID-19га хос одатий белгилар камдан кам ҳолларда кузатиляпти. 

Масалан, ВА 2.75 билан касалланганлар асосан тана, мушаклар ҳамда бел ва бош оғриғидан шикоят қилаётгани аввалроқ маълум бўлганди. Энди бу симптомлар қаторига кўз соҳаси билан боғлиқ белгилар ҳам қўшилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ёзишича, мутахассислар “кентавр” мутацияси аниқланган баъзи беморлар ёруғ муҳитда кўзларини очишга қийналаётганини, улар кўз гавҳарида оғриқларни ҳис қилаётганини таъкидламоқда.

Келтирилишича, ҳозир олимлар бу борада тадқиқотларни давом эттиряпти.