Махсус ўйинчоқ шаклидаги Луи Брайил шрифти туширилган Леголарнинг кутубхоналарга ёш фойдаланувчини кўпроқ жалб қилишда ҳам аҳамияти катта. Шунингдек, бундай ўйинчоқлар болалар сезги органларини оширишга ҳам катта ёрдам беради.
— Ушбу махсус ўйинчоқлар мактаб ёшига етмаган кўзи ожиз болалар ва 1-4 синф ўқувчилари учун жуда ҳам қўл келади. Мактаб интернатлари ва махсус кутубхоналарда ўйинчоқлардан фойдаланган ҳолда тез ва ифодали ёзиш, ўқиш тўгараклари ташкил этиб фойдаланиш мумкин. Ўйинчоқлардаги бўртма нуқтали ёзувни осон ва тез ўрганиш мумкин, — дейди Эъзоза.
Инновацион маҳсулот кўзи ожиз болаларни соғлом болалар қаторида билим олишига кўмаклашиб, уларнинг қалбига илиқлик олиб киришга хизмат қилмоқда.
Диёра ЭШҚУЛОВА,
ЎзЖОКУ талабаси