Тадқиқот давомида олимлар 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган 378 932 кишининг маълумотларини таҳлил қилишди. Мутахассисларнинг мақсади кундузги уйқу ва мия саломатлиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш эди.
Мендел рандомизацияси усулидан фойдаланиб, улар одамларнинг кундузги уйқуга мойиллигини аниқлаш учун 97 та ДНК қисмларини ўрганишди. Кейин улар кундузги уйқуга генетик жиҳатдан кўпроқ мойил бўлган одамларнинг мия соғлиғи ва когнитив фаолиятини ўша ёшдаги субъектлар билан солиштиришди.
Олимлар кундузги уйқуга мойил бўлган одамларда генетик жиҳатдан миянинг умумий ҳажми каттароқ эканлигини, бу мия соғлиғи билан боғлиқлигини, шунингдек, деманция ва бошқа касалликларни ривожланиш хавфи паст эканлигини пайқашди. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кундузи 30 дақиқа ёки ундан камроқ вақт ухлаш когнитив қобилиятнинг яхшиланишини таъминлайди, деб хабар беради lenta.ru.