Энг стрессли вақт дақиқагача ҳисобланган – эрталабки 7:23. Катталар кунига ўртача камида учта стрессли ҳолатни бошдан кечиришади ва аёлларда бу эркакларникига қараганда тахминан бир соат олдин бошланади.
Сўров шуни кўрсатдики, кундалик стресснинг асосий сабаблари чарчоқ (46 фоиз), ёмон тунги уйқу (36 фоиз) ва тиғиз иш жадвали (33 фоиз). Стрессни бошдан кечирган одамларда кўпинча умидсизлик (32%), ташвишланиш (23%) ёки чарчаш (21%) билан боғлиқ руҳий ҳолатлар юзага келган.
Шунингдек, одамлардан уларни руҳий мувозанатдан чиқариб юборадиган ҳолатларни санаб ўтиш сўралди. Биринчи ўринни автомобиллар билан юзага келадиган тирбандлик эгаллади. Кийимга ичимликлар, косметика, тиш пастасининг тўкилиши, тасодифан идишларнинг синдириб юбориш, будильникнинг ишламай қолишида юзага келадиган руҳий ҳолатлар кейинги ўринларни эгаллади. Бундан ташқари, кўпчилик гиламнинг кир бўлиб қолиши ва овқатнинг куйиб қолишидан асабийлашишини айтишди, дейилади mir24.tv сайтида.