Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимият Жанубий Корея ҳарбийларидан тегишли кўрсатма олгач, оммавий эвакуация эълон қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, орол томон КХДР ҳудудидан аллақачон бир нечта ўқ узилган бўлиши мумкин.
Ёнпхёндо оролидаги маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозирча қурбонлар йўқ. Пэннёндо оролида ҳам эвакуация эълон қилинди, дея қўшимча қилади Yonhap.
2010 йил 23 ноябрь куни Корея Республикаси назорати остидаги Ёнпхёндо ороли ҳудудида шимол ва жануб ўртасида артиллерия алмашинуви бўлиб ўтди, бу эса қурбонларга олиб келганди, деб хабар беради tass.ru.