Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан бу борадаги ишлар маълум бир тартибга солинадиган бўлди:
кирилл ёзуви ёзишмаларнинг охирги муддати 2023 йил 1 январь, деб қатъий белгилаб қўйилди.
Ҳозир бу борада тизимли ишлар олиб бориляпти.
Жумладан жорий йил 14 июнда куни туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида
«Лотин ёзувига ўтиш - интеграциялашув омили» мавзусида маърифат дарси ташкил этилди.
Дарс давомида бўлимдаги кўргазмали ахборот матнлари, ходимларнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари тўлиқ лотин ёзувида амалга оширилиши, шунингдек, 2021 йил 30 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар,
ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш, 2022 йил 1 майга қадар эса Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, паспортнинг такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тўғри ёзилишини таъминлаш мақсадида соҳа ходимлари учун ўқув машғулотлари ўтказилиши белгилаб олинди.
Юсуф Насуллаев,
Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.