Жорий йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан Integral Global Health (IGH) билан ҳамкорликда амалий тренинг ташкил этилди.

«Жараёнларни яхшилаш» методологияси бўйича тренинг иштирокчилари қандай қилиб ёшларнинг илмий тажрибаларига бўлган қизиқишини ошириш мумкинлиги ва бошқа қизиқ ғояларни муҳокама қилдилар.

IGH бир қатор йўналишларда ўз фаолиятини олиб боряпти. Хусусан, компания томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология институтига, шунингдек, Санитар-эпидемиологик хизматига лаборатория ташхисини назорат сифатини ошириш учун техник кўмак кўрсатиляпти.

«Мана шу уч кун ичида биз лойиҳаларни бошқариш бўйича янги кўникмаларга эга бўлдик», — деб таъкидлайди тренинг иштирокчиси, Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси доценти Салима Назарова.

«Албатта, лойиҳаларни бошқариш усуллари жуда кўп ва хилма-хил. Янги усулнинг ўзига хослиги — 7 босқичдан таркиб топган бўлиб, биз уларни тренинг давомида батафсил ўрганиб чиқдик. Натижада гуруҳимиз томонидан таълим муассасаларида магистрларнинг илмий тадқиқотларини яхшилаш ва уларни амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Магистрлар тадқиқотининг бир қисми амалиётга етиб бормаётгани фақат қоғозда қолаётгани муаммоли масала бўлиб қоляпти. Ёшларнинг ҳар бир шунақанги тадқиқоти тезда кўриб чиқилиши ва уларни амалиёт соғлиқни сақлашга жорий этиш мақсадида баҳоланишига ОТМларда, тиббиёт бирлашмаларида, пировард натижада беморларда қизиқиш катта. Лойиҳаларни бошқаришнинг мазкур тренингда ўзлаштирилган усули бунда ёрдам бериши мумкин», — деб ҳисоблайди С. Назарова.

Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мазкур тренингда тўлиқ таркибда иштирок этди. Кафедра мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош болалар инфекционисти, тиббиёт фанлари доктори, ушбу кафедра мудири Гулнора Худойкулова раҳбарлигида ҳамиша янги усулларни ўзлаштиришга тайёр. Ва бу жуда муҳим, чунки айнан ана ўшалар талабаларга соғлиқни сақлашда менежмент бўйича дарс беради, яъни замонавий соғлиқни сақлаш каби мураккаб механизмни бошқаришни ўргатади.

«Бугун соғлиқни сақлашда ўзгаришлар кўп, менежментда ҳам ўзгаришлар бор. Тренингда биз ўзлаштириб олган усуллар буларнинг ҳаммасини тизимлаштириш ва соддалаштириш имконини беради. Бунда тақдим этилган тизимни жорий этиш кўп қиррали режа саналади. Унинг ёрдамида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муаммоларини ҳал этиш мумкин. Шунингдек, таълим, интизом билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш мумкин. Шундай фойдали тренингни ташкил этганларинг учун хурсандман ва ишда янги кўникмаларни қўллашни режалаштиряпмиз», — деди Г. Худойқулова.

Тошкентдаги Вестминстер университетининг (ТВМУ) «Жамоат саломатлиги» курси раҳбари Евгения Шалаеванинг фикрича, мазкур дастурдаги ҳар бир босқич бирма-бир ёзиб чиқилган. Бу эса бундай лойиҳаларни лойиҳа бошқаруви тўғрисида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган одам учун ҳам бошидан тузиш имконини беради.

Тренинг якунига Integral Global Health эксперти доктор Браян Роби ҳам яхши баҳо берди. Унинг фикрича, иштирокчилар «Жараёнларни такомиллаштириш» услуби алгоритмини зўр қизиқиш билан ўргандилар. Энди улар ўзлари тренер бўлиб, бошқаларга билим ўзлаштиришлари учун ёрдам беришга тайёр. Бу уларга ўз билимларини ёйиш, шунингдек, масалаларни ҳал этган ҳолда, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга ёрдам беради, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.