Унга кўра:
“Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида” лойиҳасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш белгиланди.
Бу лойиҳа билан:
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари интеграциялашади;
- маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади;
- маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда ортиқча босқичларни бекор қилиниб ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштирилади;
- автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими, шахсни идентификация қилишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда Биометрик паспорт тизими модернизация қилинади.
Ушбу лойиҳа 2021 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш белгилаб берилди.
Мазкур лойиҳа билан энди ваколатли мансабдор шахс
- ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш учун махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузади;
- ҳуқуқбузарнинг биометрик ҳужжатларини планшет ёрдамида ёки юз тузилишини расмга олиб ёхуд бармоқ изларини тушириш орқали реал вақт режимида Ички ишлар вазирлиги базасидан унинг шахсини аниқлайди.
Агар ҳуқуқбузарга жарима тайинланса, уни “Электрон ҳукумат”нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилади.
Агар:
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг соддалаштирилган тартибда юритилишига ҳуқуқбузар ёки жабрланувчининг эътирози бўлса;
- содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун белгиланган санкцияда жарима жазосидан бошқа турдаги маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилса;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда;
- иш бўйича моддий ва маънавий зарар кўрган тараф ёки унинг вакили зарарни ундиришни талаб қилган ҳолларда;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бир неча шахслардан лоақал биттаси ҳуқуқбузарлик содир этганлигини рад этганда соддалаштирилган тартиб қўлланилмайди.
Шунингдек,
2021 йил 1 январга қадар автоматлаштирилган мультибиометрик идентификация қилиш тизими учун 40 миллион нафар шахснинг анкета маълумотлари, ташқи юз қиёфаси ва қўл излари маълумотларини кайта ишлашга мўлжалланган дастурий таъминот ва сервер қурилмаларини хамда “Паспорт-виза” автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуаси учун сервер қурилмаларини харид килиш учун зарур ташкилий чора-тадбирлар кўрилади.