Ўрганиш давомида банклар томонидан таклиф этаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмаган ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатларга йўл қўйгани учун Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 57-моддасига мувофиқ, 21 та тижорат банкига нисбатан чора қўлланилиб, бунда 16 та тижорат банкидан жарималар ундирди ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берди.