“Ҳозирда бизга 12 киши жароҳат олгани ҳақида хабарлар келиб тушди”, деб ёзди Бругада ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Мехико шаҳри ҳокими Клара Бругада, шунингдек, шаҳарда бир нечта дарахтлар ва электр узатиш линиялари қулаганини таъкидлади. Мексика пойтахтининг баъзи ҳудудларида электр узилиб қолди.
Шу билан бир қаторда, баъзи оммавий ахборот воситалари зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлганини хабар қилишди.
Аввалроқ расмийлар 2 январь куни эрталаб 6,5 магнитудали зилзила қайд этилганини хабар қилишган эди. Унинг эпимаркази Сан-Маркос шаҳри яқинида (Герреро штати) жойлашган эди, деб хабар берди rg.ru.