1. Етарли уйқу. Уйқунинг етишмаслиги метаболизмни секинлаштиради. Шунинг учун саккиз соат ухлаш лозим.
2. Кўк чой ичинг. Кўк чой таркибидаги кўплаб антиоксидантлар метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради.
3. Нонушта қилинг. Эрталабки нонушта метаболизм жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Агар эрталаб иштаҳа бўлмаса, лоақал йогурт истеъмол қилинг.
4. Машқлар бажаринг. Спорт залида турли вазндаги тошларни кўтариш нафақат мушаклар учун, балки метаболизм учун ҳам фойдали.
5. Кўпроқ суюқлик ичинг. Сув ижобий метаболизмнинг манбаидир. Диетологлар кунига 8 стакан сув ичишни тавсия қилади.
6. Зираворларни ҳам унутманг. Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, зираворлар (айниқса, қизил қалампир) истеъмол қилиш метаболизмни ўртача 23 фоизга оширади.
7. Велесипед ҳайданг. Велосипед билан ҳаракатланиш метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради.
8. Оқсил истеъмол қилинг. Грейпфрут ва тунец кўпроқ истеъмол қилинг. Оқсилга бой озиқ-овқатлар ҳам метаболизмни тезлаштиради. Шунингдек, нонушта пайтида тановвул қилинган 2 дона тухум ҳам жуда фойдали.
9. Қаҳва ичинг. Бир пиёла қаҳва таркибидаги кофеин қонга жуда тез сўрилади, юрак уришини тезлаштиради ва натижада тананинг ички мехназмлари фаолияти тезлашади.
10. Табассум. Қаҳ-қаҳ отиб кулиш метаболизм тезлигини 20 фоизга оширади.