Шуни маълум қиламизки, ҳақиқатан ҳам Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм инфратузилмаси ўзгартирилиши сабабли фуқаро Н.А. Ходжимуратовага ҳарбий қисм ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ижара шартномасига асосан ажратилган жой (тикув цехи) ўрнига ҳарбий қисм ҳудудидан бошқа жой тақдим этилган ҳамда тадбиркорнинг норози бўлиб берган даъво аризаси суд томонидан рад этилган.
Келтирилган видеотасвирда мансаби катта офицер бошқа бир офицерга тегишли буйруқ талабларини бузишга қаратилган ҳаракатлари учун танбеҳ берганлиги акс этган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Қуролли Кучлар Интизом низоми ва Қуролли Кучлар Ички хизмат низомининг тегишли бандларига асосан видеотасвирлардаги ҳарбий хизматчиларга интизом чоралари кўрилган.