«NBA ALLIANZ» МЧЖ томонидан амалга оширилган лойиҳанинг қиймати 13 миллион долларни ташкил этади, шундан 5,5 миллион доллари тўғридан — тўғри хорижий инвестициялардир. Импорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига кирган ушбу лойиҳа йилига экспортга йўналтирилган 30 минг тонна турли хил картон турларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Умумий экспорт ҳажми камида 5 миллион долларни ташкил этади.

Лойиҳа ишга тушиши натижасида 80 та янги иш ўринлари яратилди. Корхона 2023 йилнинг биринчи чорагида фаолиятини кенгайтириб, яна қўшимча 70 та янги иш ўринларини очади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.