Вилоят ҳокимлиги расмий қабул залида вилоят ҳудудларидан жам бўлган ўқитувчилар вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси ҳамда 4 900 000 сўм пул билан мукофотланди. Вилоят раҳбари ўқитувчиларни фидоий ва самарали меҳнатлари эвазига республикада етакчи бўлганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Навоий вилоятида таълим сифати ва мазмунининг юқори даражада ташкил этилгани натижасида 359 та умумтаълим мактабларига оптик толали юқори тезликдаги интернет ўтказилиб, «education» таърифига ўтказилди. 232 та умумтаълим мактабларида «kundalik.com» электрон кундалиги жорий этилиб, қоғоз шаклидаги кундаликдан бутунлай воз кечилди. 164 та мактабда Wi-fi зоналари ва локал тармоқлар ташкил этилди.
Навоий шаҳридаги 8-мактаб Ахборот технологиялари ва информатика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилди. 8 та шаҳар ва туманларда IT-марказлари ўз фаолиятини бошлади. Халқ таълими тизимининг ресурслари, куч ва воситаларини автоматик бошқарув тизими «ИРП» барча умумтаълим мактабларига жорий этилди.
Шунингдек, ҳозирги кунда вилоят халқ таълими тизимидаги тегишли ўқитувчилар ва масъул шахсларнинг саъй ҳаракати билан «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси доирасида вилоят бўйича 53 517 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар ўқиб, дастурчи касбини эгаллади.
Навоий вилояти республиканинг бошқа вилоятлари орасида энг юқори кўрсатгични қайд этиб, Президент совғаси «Спарк» автомобилини кўлга киритди, ҳамда бир қанча ўқитувчилар «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бундан ташқари, дастурчи касбини эгаллаган ўқувчиларни фрилансерлик фаолиятига жалб қилиш ишлари бошланиб, 100 нафардан ортиқ ўқувчилар фрилансерлик фаолияти орқали даромад топиши йўлга қўйилди, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Халқ таълими бошқармаси маълумотига таяниб.