Бу ҳақда 16 декабрь куни Навоий вилояти ИИБнинг барча шахсий таркиби билан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлар томонидан 93 та турли хилдаги салбий ҳолатлар содир этилган бўлиб, 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилгани ҳам айтилди.

Шунингдек, барча раҳбарларга қўл остидаги шахсий таркибни кунлик назорат қилиш жараёнида ҳар бир ходимга индивидуал тарзда ёндашишлари, уларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий-оилавий аҳволи, руҳий-психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда вазифа ва топшириқлар берилиши ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимларига жавобгар эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантириш борасида ижобий ишларни жадаллаштириш, ходимларни жанговар ва жисмоний шайлигини, билим даражаларини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.