Шундан 12 474 гектари томчилатиб, 551 гектари ёмғирлатиб суғоришга тўғри келади.

Маълумотларга кўра, республикамизда бир йилда ўртача 52 миллиард м3 сув ишлатилади, шундан 80 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келиб, қўшни давлатлар ҳудудидаги музликлар ва қорларнинг эриши ҳисобига шаклланади. Олинган сувнинг эса 90 фоизи мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади.

Шундай экан, сувни тежаш технологияларини қўллаш қанчалик аҳамиятли эканлигини баҳолаш қийин эмас. Навоий вилоятида жами замонавий технологиялар асосида суғориладиган майдоннинг 10 000 гектар пахта, 1 188 гектар озуқабоп экинлар, 724 гектар токзор, 579 гектар боғда томчилатиб суғориш ташкил этилса, 551 гектар озуқабоп экинлар майдонини ёмғирлатиб суғориш белгилаган.

Мазкур суғориш технологияларини ўрнатиш учун 306 миллиард 242 миллион сўм маблағ талаб этилади, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.