Ўтказилган назорат тадбирида Навоий шаҳрида “Кимёгар“ МФЙда жойлашган “Л. Н.“ МЧЖга қарашли иссиқхонада газ ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали табиий газ қувурига тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 150,7 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.