Кения пойтахтининг Эмбакаси ҳудудидаги ёнғин ярим тунда бошланган. Ёнғин олдидан бир нечта портлашлар содир бўлган. Аввалроқ икки кишининг ҳаётдан кўз юмгани ва 167 нафар одам касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

“Турли бўлинмаларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли 271 киши Найробидаги турли тиббиёт муассасаларига муваффақиятли эвакуация қилинди”, деб хабар берди Қизил Хоч.

Яна 27 нафар жабрланганларга жойида тезкор ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради ria.ru.