Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) маълумотларига асосланган ушбу ҳужжат вируснинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олишга қаратилган.
Қарорга мувофиқ, 2026 йил 29 январдан бошлаб Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб кириш вақтинча тўхтатилди. Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импортига ҳам чеклов жорий этилди.
Шунингдек, ҳужжатда давлат ветеринария хизмати томонидан эпизоотик жиҳатдан соғлом ҳудудлар бўйича масалалар алоҳида тартибда кўриб чиқилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Ҳудудий ва чегаралардаги бош давлат ветеринария инспекторларига ўрнатилган чекловлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси топширилди.