Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман соғлиқни сақлаш бўлими марказий шифохонаси бўлим шифокори И.А. фуқаро С.Э.ни 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пулларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси шифокори К.Б. 300 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Н.А.ни 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариб беришини ваъда қилиб, келишилган пулдан 3,6 млн. сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.