“IrAero” авиакомпаниясининг Новосибирск — Aндижон — Новосибирск йўналишидаги парвози техник носозлик туфайли кечиктирилди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳозирда самолётга Новосибирск аеропортида техник хизмат кўрсатилмоқда. Парвоз Новосибирск вақти билан соат 15:00 да учиши режалаштирилган.
“Aндижон” аэропорти парвозлар жадвали ўзгаргани ортидан рейсни қабул қила олмаслиги сабабли, IAE7771 рейси Фарғона аеропортига маҳаллий вақт билан соат 17:50 да етиб келади.
Фарғона аэропортидан қайтиш рейси 18 октябрь куни соат 18:45га белгиланган. Новосибирскка етиб келиш эса 21:15 да режалаштирилган.
IAE7772 рейси йўловчиларга Aндижон аеропортига маҳаллий вақт билан соат 13:00 да етиб келишлари ҳақида хабар тарқатилади.
Шу муносабат билан, Новосибирскга IAE7772 рейси билан учаётган йўловчилар учун Aндижон аэропортидан Фарғона аэропортига трансфер ташкил қилинади.