Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 648 миллиард сўми (18%) юридик шахслар ва ЯТТларга, 2 триллион 931 миллиард сўми (82%) ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган. Бунда асосий эътибор аҳолини қўшимча даромад манбаларига эга бўлишига ҳамда кафолатланган янги иш ўринларини яратишни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларини лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилди.
Ушбу кредитларнинг 84% (3,0 триллион сўми) «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури, 16% (576,2 миллиард сўми) бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур маблағларнинг 1 триллион 568 миллиард сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 триллион 577 миллиард сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.