Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" таҳририятига айни пайтда Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида илмий-амалий тадқиқот ишларини олиб бораётган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров хабар қилди.
Таъкидлаш жоизки, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан "Сунани Термизий" китобидан жой олган ҳадиси шарифлар шарҳи билан таржима қилиниб, ҳозирга қадар уч жилдда нашр қилинди.
Тақдимот жараёнида иштирокчилар мамлакатимиз азалдан қомусий алломалар юрти бўлганлиги, бу заминдан инсоният тамаддуни ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ сиймолар етишиб чиққанини, улар қолдирган бой адабий мерсони ўрганиш ва дунёга ёйиш бугунги авлод учун улкан масъулиятли иш экани таъкидланди.
- Ўзбекистон – бутун ислом алломаларини етиштириб берган замин. Бу диёрнинг шонли тарихини ва алломалари томонидан қолдириб кетилган бой маънавий меросни чуқур ўрганиш, татқиқ этиш, ёш авлодга етказиш йўлидаги амалий ҳаракатлар таҳсинга сазовор.
Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш учун халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз, - дейди Оксфорд ислом тадқиқотлар маркази директори Фарҳанг Низамий.
Азимбек Самадов,
"Янги Ўзбекистон" мухбири.