Пастер номидаги Санкт-Петербург Эпидемиология ва Микробиология илмий-тадқиқот институти директори, Россия Фанлар академиясининг академиги Арег Тотолян баъзи одамлар COVID-19 билан касалланмаcлигига эътибор қаратди.
“SARS-CoV-2”га қарши иммунитетга эга бўлган маълум бир гуруҳ одамлар бор”, - деди у Известияга.
Олимнинг таъкидлашича, бундай ҳолат бир неча ой давомида “қизил ҳудудда” ишлаган баъзи шифокорларни батафсил текшириш пайтида кузатилган.
“Улар юзлаб беморлар билан алоқада бўлди, аммо уларнинг организмида антитаначалар аниқланмади", - дея тушунтирди Тотолян.
Иммунолог, шунингдек, COVID-19 тасдиқланган беморларда касалликдан кейин антитаначалар ҳосил бўлмаган ҳолатлар ҳақида гапирди. Академикнинг сўзларига кўра, бу ҳақиқат “SARS-CoV-2”нинг ҳали ўрганилмаган сирларидан биридир.
"Бундай беморлар биз кутганимиздан ҳам кўпроқ", - дея таъкидлади мутахассис.
Экспертнинг таъкидлашича, одатда иммунитет танқислиги ҳолатларида антитаначалар ишлаб чиқарилмайди, аммо аҳоли орасида бундайлар унчалик кўп эмас. Коронавирус инфекциясидан тикланганлар орасида эса улар кўпчиликни ташкил этади.