«Ишга марҳамат» Мономарказининг фаолияти ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини қисқа муддатларда меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, касбга йўналтириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик кўникмаларига ўқитиш, хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни кетишдан олдин кўниктириш, қайтиб келган меҳнат мигрантларини ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, уларга психологик ва юридик хизматар кўрсатиш, ишчи касблар ва хорижий тиллар бўйича малака даражаларини баҳолаш ва тасдиқлаш хизматларини кўрсатишдан иборат.

Мономарказда меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ бўлган 22 турдаги ишчи касблар, 5 та хорижий тил ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонлик бўйича қисқа муддати ўқув курслари ташкил этилган.

Улар:

Қурилиш мутахассислиги бўйича: cувоқчи, буёқчи, ғишт терувчи, мебель ишлаб чиқариш ва гипсокартон билан ишловчи уста, алюминий ва пластик профиллари билан ишлаш устаси.

Техник мутахассислик бўйича: юк кўтариш кранлари оператори, электрик, маиший техникаларни ва мобиль алоқа воситаларини таъмирлаш устаси, сантехник ишлари бўйича уста, фрезерлик бўйича уста, токарлик ишлари бўйича уста, пайвандловчи;

Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича: косметолог, батлер-официант, эркаклар сартароши, аёллар сартароши, нейл-стилист, ёш болалар учун энага ва кексаларни парваришловчи мутахассис, уқаловчи, тикувчи, ошпазлик-қандолатчилик-кетринг, визажист;

Хорижий тиллар бўйича: инглиз тили, япон тили, хитой тили, корейс ва рус тиллари;

Тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантиришда тадбиркорликни тўғри ташкил этиш, тадбиркорлик моделини тузиш, тадбиркорликнинг ички ва ташқи муҳитларини таҳлил қилиш ҳамда ўзаро боғлиқлигини ўрганиш, даромад олиш йўлларини ўрганиш ва даромадни тўғри йўналтириш, тадбиркорлик стратегияси ва унинг келажакдаги истиқболларини белгилаш, маркетинг ва логистика тармоқларини ўрганишдан иборат.

«Ишга марҳамат» Мономаркази бугунги кунга келиб кўпгина таниқли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган. Шундай стратегик ҳамкорлик  2019 йил 28 октябрь куни “Uzbek-China Professional Training Center” ҚК МЧЖ билан йўлга қўйилган. Унга кўра, “Бир макон бир йўл” дастури доирасида Ўзбекистон-Хитой стратегик ҳамкорлигининг ривожланиш босқичлари, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларда амалга ошириладиган ишлар, йўналишлар, таълимнинг профессионал платформасини яратиш, техника соҳаси, ахборот технологиялари, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, Ўзбекистон-Хитой ўртасида касбий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш назарда тутилган. Ушбу ҳамкорликнинг

Шу ҳамкорликнинг негизида  2020 йил 1 июнь куни Хитой халқ Республикасининг “Uzbek-China Professional Training Center” ҚК МЧЖ хамкорлигида илк пайвандлаш касби бўйича ОНЛАЙН МАЛАКА ОШИРИШ курсларга старт берилди.

Бугун  дунёда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси даврида ҳам карантин қоидаларига риоя этиб, масофадан бўлса ҳам фаолият олиб бориш мумкин.  Бу ҳамкорлик замонавий технологиялардан фойдаланишга,  етук ва малакали кадрларни шаклланишига туртки бўлади деб ишонч билан айта оламиз.