Давлат меҳнат инспекциясининг эслатиб ўтишича, педагог ходимларни касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонунчиликка кўра қатъиян тақиқланади. Бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган.
"Агар шу каби қонунбузилиш ҳолатларини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлса, уларни munosibmehnat.uz Telegram-боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига юбориш мумкин", — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади.