Жумладан, шу йилнинг 18 октябрь (якшанба) куни Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани марказий бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг қиммат нархларда сотилаётганлиги қайд этилган.
Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан кўрилган чора тадбирлардан сўнг бозорда маҳсулотлар нархининг пасайганлиги кузатилмоқда.
Бугун Учқудуқ Марказий деҳқон бозорида гўшт 55 минг сўм, маҳаллий ун (1 кг) 4600-5000 сўм, ўсимлик (пахта) ёғи 6500 сўм, шакар (1 кг) 7500 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.