Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги “MERCEDES BENZ SPRINTER” русумли бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Автоулов олд ўридиғи остига яширилган, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати салкам 570 млн. сўмлик  уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.