Шифокорлар бундай семиришни эпидемия деб баҳоламоқда. Афсуски дунёда миллионлаб одамлар шунинг оқибатида саломатликка жиддий зиён келтирадиган хавфга дуч келаётир. Зеро, ҳаддан зиёд семириш танада кўп ёғ тўпланиши оқибатида келиб чиқадиган жиддий хасталик саналади. У бир қатор сурункали хасталиклар, жумладан юрак-қон томир ва 2 типдаги қанд касаллигини келтириб чиқариш эҳтимоли катта.
Ўтган асрнинг 80-йилларида дунёнинг кўпалаб мамлакатларида ортиқча семириш уч карра кўпайган. Ундан азият чекаётганлар инсонлар, хусусан болалар сони ортиб бормоқда. Бунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда 1,9 миллиард киши бундан азият чекмоқда. Экспертлар хулосасига кўра 2030 йилга бориб дунё аҳолисининг 60 фоизида (3,3 миллиард киши) ортиқча вазн тўплаш ҳолати учрайди.
Ортиқча вазн тўплаш сурати охирги 30 йилда асосан маданий ва экологик омиллар билан боғлиқ. Бу мувозанатлашмаган овқатланиш, жисмоний фаоллик сусайиши, ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароит сабаб бўлиши мумкин. Юқори калорияли озиқ-овқат ва шакар ҳамда ёғга бой ўта қайта ишланган маҳсулотлар, кам ҳаракатли турмуш тарзи ортиқча семиришни кучайтиради.
Семизлик эпидемиясининг олдини олиш учун давлат миллий сиёсати даражасида аҳоли учун фойдали, табиий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш талаб этилмоқда, деб таъкилаб ўтади kraszdrav.ru.