11 ёшли китобхон бу ёшга келиб жами 853 та китоб ўқиган. Бу кўрсаткич шаҳар мактаблари орасида қайд этилган энг юқори натижадир, деб хабар берди пойтахт ҳокимиятининг расмий сайти.

Мактаб кутубхонаси мудири Шапира Сарсембековнанинг сўзларига кўра, Алтинай қозоқ, рус ва инглиз тилларида бадиий ва ўқув асарларини эркин ўқийди. Бундан ташқари, у француз тилидаги китобларни ҳам мунтазам ўқиб боряпти. Умуман олганда, ёш китобхон тўрт тилда – қозоқ, рус, инглиз ва француз тилларида китоб ўқий олади.

Алтинай мактаб кутубхонасидаги барча китобларни тўлиқ ўқиб чиқди. Бундан ташқари, унинг уйида ўзининг катта кутубхонаси бор. Ота-онасининг кўмаги билан у Англиядан китобларга буюртма беради. Бу унинг дунёқарашини сезиларли даражада кенгайтирди ва тил кўникмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай юқори кўрсаткич нафақат ўқувчининг тил кўникмаларини бойитади, балки фикрлаш қобилияти ва ўқув ютуқларини ривожлантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Алтинай Отеубаеванинг китоб ўқишдаги муваффақияти ёш китобхонлар учун намуна бўла олади, деб хабар берди oz.inform.kz.