Тадбирда сўз олганлар юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёш авлодни кўп асрлик анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда нуроний отахон-онахонларнинг алоҳида ўрни бор эканлигини қайд этиб, нуронийларга берилаётган эътибор ҳақида тўхталдилар.
Байрам тадбири давомида юрт ривожи, маҳалла тинчлиги ва ёш авлоднинг муносиб тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган нуронийларга иззат-эҳтиром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Ойлик доирасида туманда нуронийлар ва ёшлар учрашувлари, Наманган ўлкашунослик музейларига саёҳатлар ташкил этилди. Тадбир давомида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига нуронийлар учун бепул саёҳатлар ташкил этилиши ҳам маълум қилинди.
Хушовоз санъаткорлар томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар, ёш ижодкорларнинг чиқишлари эса барчага янада кўтаринкилик бағишлади.