Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти вакилларининг музей раҳбарияти билан учрашувидан асосий мақсад Озарбайжон музейларида сақланаётган ўзбек тўпламларига бағишланган китоб-альбомни тайёрлаш жараёнини муҳокама қилиш бўлди.
Ушбу китоб-альбомга Озарбайжоннинг Миллий санъат музейи, Миллий тарих музейи, Миллий гилам музейи, шунингдек, Муҳаммад Фузулий номидаги Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси қўлёзмалар институтида сақланаётган Ўзбекистонга оид буюмлар киритилиши режалаштирилган.
Музейнинг Ўзбекистонга оид тўпламидан XIX аср охирига оид сўзана, қуроқ усулида тикилган дастурхонлар, кумушдан ясалган ноёб идиш-товоқлар, таҳорат учун мўлжалланган тўпламлар, қўлда ясалган камарлар ва бошқа ноёб буюмлар ўрин олган.