Нуфузли анжуман доирасида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти Ҳиндистоннинг «Solar Trans» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот мавзуси Ҳиндистонга мамлакатимизда тайёрланган чарм-пойабзал маҳсулотларини хусусан, ярим тайёр чарм (WET-BLUE) экспортини йўлга қўйишдир.

Мулоқотда Ҳинд компанияси Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал саноатидаги салоҳияти йилдан-йилга ортиб бораётгани, бугунги кунда сифат жиҳатдан ўзбек маҳсулотлари янги босқичга чиққанини қайд этди. Компания нафақат Ҳиндистонга балки, Россия бозори учун ҳам хом ашё ва тайёр маҳсулот етказиб берувчи савдо уйи саналади. Компания вакиллари Ҳиндистонлик тадбиркорларга қўй терисининг бирламчи қайта ишланган шаклини (WET-BLUE) етказиб бериш бўйича ўз ташаббусиларини илгари сурди.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси бу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди. Маҳаллий корхоналаримиз билан музокаралар ўтказиш бўйича аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Тез кунларда Ўзбекистонда тайёрланган чарм маҳсулотлар Ҳиндистонга йўл олади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.