Танловда таниқли ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг “Рангин кўзёшлар” номли шеърий тўплами “Танқидчилар танлови” номинацияси ғолиби деб эълон қилинди.

Ўз навбатида, Хосият Рустамова нуфузли мукофотни қўлга киритгани учун миннатдорлик билдириб, Лондондаги адабий танлов доирасида Ўзбекистон вакили бўлиш унинг учун шараф эканини таъкидлади.

Британиялик маданият ва санъат вакиллари билан ўтказилган суҳбатлар давомида улар томонидан ўзбек халқининг бой тарихий мероси, замонавий Ўзбекистон ҳудудининг Ислом маъданияти, илм-фан ва фалсафасининг шаклланиши ҳамда ривожланишидаги роли алоҳида таъкидланди. 

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнлари, мамлакатимизнинг бой маданий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича  чора-тадбирлари алоҳида урғуланди.

Маълумот учун, “Hertfordshire Press Awards” тақдирлаш маросими Евросиё минтақаси ижодий ва маданий доиралари вакилларини бирлаштиришга қаратилган “Евросиё ижодий гилдияси” томонидан ҳар йили ташкил этилади.