"Ўзтрансгаз" АЖ бошқарув раиси Беҳзот Норматов Ўзбекистон газ экспортидан бутунлай воз кечиши мумкинлигини билдирган. Бу ҳақида Interfax.ru агентлиги хабар бермоқда. 

"Эҳтимол, яқин келажакда Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг ҳаммаси Ўзбекистонда қолар, чунки кимё заводлари кенгаймоқда, ички иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш талаб этилади, — дейди Норматов.

У табиий газ Экспортининг тўхташи 2025-2026 йилларга бориб содир бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга табиий газни етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномаларга амал қилиниши давом этади.