"Ўзбекистон аэропортлари" АЖнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 21:10 да Лаҳордан учиб келган “Boeing 737” ҳаво кемаси “Тошкент” халқаро аэропортига қўнди.

Рейс орқали мамлакатимизга озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан 17 тонна гўшт етказиб берилди.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа доирасида келгусида юк ташиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган. Истиқболда бир рейс орқали ташиладиган юк ҳажмини 100 тоннагача етказиш кўзда тутилмоқда.

Илк юк рейси юқори сиғимли юк парвозларини амалга оширишни режалаштираётган “Air Speed Charter” авиакомпанияси ташаббуси билан Покистоннинг “Air Eagle” авиакомпанияси томонидан бажарилди.