Бу ҳақда Санэпидқўмита Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳар йили 2-10 ёшли болаларни ичак гелминтиозидан оммавий даволаш самарадорлигини баҳолаш учун даволашдан олдин ва кейин лаборатория текширувлари ўтказилади.

Дегелминтизация тадбирлари Президентнинг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон ва “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 июлдаги ПҚ-5198-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда болаларни гелминтозлардан соғломлаштириш чора-тадбирлари самарасини ўрганиш мақсадида ўтказилади.

2023 йил охиригача (октябр-ноябр ойларида) 2-10 ёшли болалар учун дегелминтизациянинг навбатдаги босқичини ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу муолажа олдидан республиканинг барча ҳудудларида 2023-йил сентябр ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 6-сентябрдаги 02449-сонли кўрсатма хати асосида давлат мактабгача талим ташкилотлари тарбияланувчиларини ва мактаблар 1-4 синф ўқувчиларини гелминтозларга лаборатория текширувлари билан қамраб олиш мақсадиди лаборатория текширувлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида дегелминтизация тадбирларидан икки ҳафтадан сўнг худди шу контингентлар орасида лаборатория текширувлари қайта амалга оширилади, яъни  дегелминтизациядан олдин ва кейин болаларда ичак гелминтозлари билан касалланиш даражаси ўрганилади.

Ўтган йилларда ўтказилган бундай тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатди, яъни  гелминтлар билан касалланиш 3-4 мартага камайди.