Самарқанд, Бухоро, Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг таълим ташкилотлари янги ўқув йилида қоғозсиз ҳужжат айланишига ўтадилар, жами рўйхатда 5 000 дан ортиқ мактаблар бор.
Халқ таълими вазирлигининг қарорига кўра, янги 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари гибрид шаклда ишлашни давом эттиради. Ушбу ўқув шакли 2020/2021 ўқув йилида қўлланилган, Кундалик рақамли таълим платформасида Ўзбекистондаги мактабларда масофадан ўқитишни ташкил этиш учун зарур имкониятлар мавжуд. Бу ўқувчиларга уй шароитида ўқув жараёнини тўхтатмаслик, фанларни мустақил ўқиш, уй вазифасини юбориш, янги ўқув материалини ўзлаштириш ва ўқитувчилар билан масофадан туриб мулоқот қилиш имконини беради.
Фақатгина электрон журналдан фойдаланишга ўтган мактабларда болалар учун баҳолар, дарс жадваллариҳамда уй вазифалари электрон кундаликларда акс эттирилади.
Биз мактабга тайёргарлик жараёнида ота-оналарга қоғоз кундаликни сотиб олмасликни тавсия қиламиз, чунки қоғозсиз ҳужжат айланишига ўтган мактабларда қоғоз кундаликлар ишлатилмайди. Бунинг ўрнига, сиз бир календарь йил учун амал қиладиган «Кундалик»ка обунани расмийлаштиришингиз керак.2021/2022 ўқув йилида обуна нархи камайтирилди ва бир календарь йили учун амал қиладиган нарх 8 600 сўм миқдорида белгиланди.
Ўқитувчилар учун Кундалик журнал иловаси мавжуд бўлиб, уни «Плай Маркет» ва «Апп Сторе»дан юклаб олиш мумкин. Илова ёрдамида педагоглар интернетга уланмасдан ҳам журнал билан ишлашлари мумкин. Яқин орада ота-оналар ҳамда ўқувчилар учун ҳам илова тақдим этилади.
Халқ таълими вазирлигининг қарорига кўра, янги 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари гибрид шаклда ишлашни давом эттиради. Ушбу ўқув шакли 2020/2021 ўқув йилида қўлланилган, Кундалик рақамли таълим платформасида Ўзбекистондаги мактабларда масофадан ўқитишни ташкил этиш учун зарур имкониятлар мавжуд. Бу ўқувчиларга уй шароитида ўқув жараёнини тўхтатмаслик, фанларни мустақил ўқиш, уй вазифасини юбориш, янги ўқув материалини ўзлаштириш ва ўқитувчилар билан масофадан туриб мулоқот қилиш имконини беради.
Фақатгина электрон журналдан фойдаланишга ўтган мактабларда болалар учун баҳолар, дарс жадваллари ҳамда уй вазифалари электрон кундаликларда акс эттирилади.
Биз мактабга тайёргарлик жараёнида ота-оналарга қоғоз кундаликни сотиб олмасликни тавсия қиламиз, чунки қоғозсиз ҳужжат айланишига ўтган мактабларда қоғоз кундаликлар ишлатилмайди. Бунинг ўрнига, сиз бир календарь йил учун амал қиладиган «Кундалик»ка обунани расмийлаштиришингиз керак.2021/2022 ўқув йилида обуна нархи камайтирилди ва бир календарь йили учун амал қиладиган нарх 8600 сўм миқдорида белгиланди.
Ўқитувчилар учунКундалик.Журналиловаси мавжуд бўлиб, уни «Плай Маркет»ва»Апп Сторе»дан юклаб олиш мумкин.Илова ёрдамида педагоглар интернетга уланмасдан ҳам журнал билан ишлашлари мумкин. Яқин орада ота-оналар ҳамда ўқувчилар учун ҳам илова тақдим этилади.